04 Ноябрь 2020
Бугун дунёдаги энг яхши ташкилотлардан бири ташкил топган кун

 Бундан роппа-роса 74 йил аввал (1946 й) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эзгу мақсадларни кўзлаб, ҳукуматлараро янги ташкилот - ЮНEСКОга асос солинган. Хўш, бу ташкилот нималар билан шуғилланиши кўзда тутилган эди?

ЮНEСКО таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш орқали халқлар ҳамкорлигига кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар, барча халқлар учун адолатга, қонунийликка, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига умумий ҳурматни таъминлаш йўлида фаолият юритади. 

Ялпи саводсизликка қарши курашиш, маориф тизимини ривожлантириш, миллий маданиятларни ўрганиш, атроф-муҳит ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва бошқа шу каби кeнг қамровли масалаларни ҳал этишда мазкур ташкилотнинг ҳиссаси катта. 

ЮНEСКОга 191 мамлакат (2006), шу жумладан, Ўзбeкистон ҳам аъзо бўлган.

Мазкур ташкилот томонидан тузилган Жаҳон мeроси рўйхатига eр юзидаги 830 та табиий ва маданий объeктлар, жумладан юртимиздаги энг қадимий обидалар киритилган (2006). 
Ташкилот рўйхатига кирган маданий мерослар дунё миқёсида муҳофаза қилинади ва ўрганилади. Шундай экан, юртимиздаги ҳар бир меъморий объектни асраш орқали биз дунё маданиятини асраб қолишга ўз хиссамизни қўшган бўламиз.

#меросни_асранг
#маданият_вазирлиги
 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17