04 Ноябрь 2020
Эълон

Айни пайтда Қорақалпоғистонда бўлсангиз сиз учун ажойиб хушхабаримиз бор!  "Қариялар учун туризм ойлиги” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат  санъат  музейи бутун ноябрь ойи ичида кекса авлод вакиллари учун бепул хизмат кўрсатади.

Ушбу музей Республикадаги энг йирик  музейлардан бири
бўлиб, у 

халқ амалий санъати;
 қадимий ва ўрта асрлар Хоразм санъати;
 1920—30-йиллар ўзбек ва рус тасвирий санъати;
 қорақалпоқ замонавий ранг-тасвири ва ҳайкалтарошлиги;
 илмий-маърифий бўлимлар, кутубхона (10 минг дона асар);
 фонд ҳамда таъмирлаш уста-хонасига эга. 

Фондида 85 мингдан ортиқ экспонат мавжуд (2004).

Музей фондида 1920— 30-йилларда авангард рассомлар яратган асарлар тўпланган. 
Бу ердаги экспонатлар сизга манзур келишига ишончимиз комил.

#маданият_вазирлиги #меросни_асранг

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17