09 Ноябрь 2020
"Вазир онлайн"

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги соҳада бўлаётган ўзгаришлардан ўз вақтида воқиф этиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш мақсадида “Вазир онлайн” лойиҳасини ишга туширмоқда. ZOOM платформасида ташкил этилаётган ушбу лойиҳада Маданият вазири, ўринбосарлар ҳамда мутасаддилар Маданият вазирлиги ва тизим ташкилотларида вужудга келган масалаларни таҳлил қилиш ҳамда бу борадаги йиғилиб қолган саволларга жавоб топишни мақсад қилган. 
 
Илк ZOOM видеоконференция 2020 йилнинг 09 ноябрь куни соат 16:00 да амалга оширилади. 

Барча оммавий ахборот вакилларини ушбу видеоконференция ишида иштирок этишга таклиф этамиз. 
 
Яқин фурсатларда онлайн видеоконференцияга қатнашиш манзилини  телеграм каналимиздан олишингиз мумкин.

Маданият вазирлиги

 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17