09 Ноябрь 2020
РАСМИЙ БИЛДИРИШ


Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида тарқалган  “Нодир Девон Беги мажмуаси” нинг  тарихий эшигига оид хабар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Шуни маълум қиламизки, “Нодир Девон Беги мажмуаси”  моддий-маданий мерос объектида “МЕЪМОР САЙҚАЛ” МЧЖ томонидан 2020 йилга мўлжалланган манзилли дастур доирасида  таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб бориляпти.

 Жараёнда мажмуанинг  орқа томонидаги тарихий аҳамиятга эга эшик таъмирталаб ҳолга келиб қолгани сабабли тузатиш учун ечиб олинган. 

Тарихий эшикка шикаст етказилмаган, фақат таъмирга мухтож қисмларига малакали мутахассислар томонидан ишлов бериляпти. Эшик 10 ноябрга қадар ўз жойига ўрнатилади.  

Шу боисдан, ҳавотирга ўрин йўқлигини билдириб, юртдошларимиздан маданий меросларимизга бўлган эътибор ва жонкуярлик учун миннатдорчилик билдирамиз.

Маданият вазирлиги матбуот ва ахборот хизмати

 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17