10 Ноябрь 2020
Гендер тенглиги сиёсати борасида...

Гендер тенглиги сиёсати борасида шу пайтга қадар Маданият вазирлиги ва тизим ташкилотлари ходимлари томонидан 50 дан ошиқ мақола интернет саҳифалари ва газета-журналлар орқали эълон қилинди. 30 дан ошиқ ролик ишланди.

Бу ишларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси ва вилоятлар Маданият бошқармалари томонидан бириктирилган масъул ходимлар иштирокида ZOOM платформаси орқали “Гендер тенглик сиёсати ва унинг амалдаги ижроси” мавзусида семинар ва давра суҳбати ўтказилди. 

Семинарда аёлларнинг жамиятдаги ўрни, Қонуннинг оилавий муносабатлардаги аҳамияти, хотин-қизларни турмуш шароитларида, иш жойларида, таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, бундай нохуш ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича таклифлар берилди. 

Тадбирнинг иккинчи қисми - давра суҳбатида Қорақалпоғистон Республикаси Маслаҳат кенгаши раиси томонидан “Энг яхши гендер тенглиги тарғиботчиси” танловини ўтказиш, Наманган вилояти кенгаши раисининг “Намунали оилалар билан эмас, муаммоли оилалар билан ишлаш зарур” деган таклифлари иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, бу мавзуга бағишланган семинарлар Маданият вазирлигининг вилоят бошқармаларида республика бўйлаб ўтказилмоқда.

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17