10 Ноябрь 2020
РАСМИЙ БИЛДИРИШ

Бир неча кун аввал Facebook ижтимоий тармоғидаги “халқ блогерлари” гуруҳига Umar Malik  исмли профиль эгаси томонидан  kun.uz сайтида 2 ноябрь куни эълон қилинган “Ибн Сино бюстига «форс файласуфи» деб ёзилиши қанчалик тўғри? — тарихчи билан суҳбат” материали жойланган.  Ва Umar Malik томонидан ҳаволага қўшимча тарзда “O'zbekiston ERONGA qushilish arafasida...”  деган мазмунда ҳақиқатга тўғри келмайдиган муносабат билдириб ўтилади. 

Шуни маълум қиламизки, суҳбатда келтирилган фикрлар, тарихчининг шахсий фикри ва у бутун бир мамлакат ғоясини билдирмайди.
Ўзбекистон мустақил давлат ва ўтмишда тупроғимизда туғилиб ўсган ҳар бир инсон бизнинг аждодларимиз, инчунун буюк мутаффакирларимиз ҳам. Хориж мамлакатларида ўрнатилган буюк аждодларимиз хайкаллари остига “Форс файласуфи” деб ёзилиши борасида Эрон давлати Ўзбекистон билан кенгашмаган ва ҳукуматимиз бунга ҳеч бир расмий тарзда розилик бермаган. Бу ҳол Эрон Республикасининг ўз билармонларча тарихга баҳо беришидан келиб чиққан.
  
Шу боисдан юртдошларимиздан бу каби юртимиз шаънига қарата айтилган нотўғри фикрлар ортидан эргашмасликни, мамлакатимизнинг ҳеч бир давлатга қарам эмаслиги борасида ўзларининг мустақил позицияларига эга бўлишларини сўраймиз.

Маданият вазирлиги  Матбуот ва ахборот хизмати

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17