12 Ноябрь 2020
Маданият ва санъат ходимлари рағбатлантирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида анъанага мувофиқ миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни тақдирлаш бўйича қарор қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириладиган 20 нафар номзодлар рўйхати билан танишинг:


1.  Серекеев Бахтиёр Базарбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси
И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи илмий ишлар буйича директор ўринбосари,Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
2.  Холматова Ойиста Абдурахмоновна – Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилоят бўлинмаси Саҳналаштирувчи балетмейстери.
3.  Шайхов Дилмурод Рашидович - Андижон вилояти қўғирчоқ театри бош режиссёри.
4.  Йўлдашев Шохрух Шавкат ўғли - Жиззах вилояти мусиқали драма театри режиссёри.
5.  Мадиев Дилшод Хаиткулович - Қашқадарё вилояти Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби директори.
6.  Давлатова Норбиби Шокировна - Нурота туманидаги “Нуржаҳон” фольклор ансамбли халқ ансамбили бадиий раҳбари.
7.  Кенжаев Мухиддин Акрамович - Навоий кон металлургия комбинатига қарашли “Фарҳод” маданият саройи режиссёри.
8.  Қодиров Баян - Ургут тумани маданият бўлими
7-сон маданият маркази тўгарак раҳбари.
9.  Саитова Сарвиноз Амонджановна – Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олий тоифали драма актёри.
10.   Ғаффаров Элёр Ўролович - Гулистон шаҳар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат бўлими ўқитувчиси.
11.   Баходиров Наиль Шарифович – Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси.
12.  Бадигина Наташа Владимировна – Музработ тумани 10-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси.
13.   Жумаев Жасур Алимбоевич – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий графика кафедраси катта ўқитувчиси.
14.   Пўлатов Жўрахон - Қўқон шаҳар мусиқали драма театри вокал артисти.
15.   Мўминов Мухсин Мансурович - Бувайда тумани 17-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори.
16.   Мавланова Дилноза Бахрамовна - Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилоят бўлинмаси раққосаси.
17.   Қурязов Мансур Шавкатович - Хонқа туманидаги “Жайхун”
халқ қўғирчоқ театри режиссёри.
18.   Жумаев Мансур Тўраевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош мутахассиси.
19.   Юнусова Сайёра Абдуллажоновна - Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри.
20.   Кадирбергенов Муродбек Ғуломжон ўғли - Беруний туманидаги 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси.

Маданият вазирлиги рағбатлантирилган  ушбу маданият ва санъат ходимларини табриклаган ҳолда, уларга мустаҳкам соғлик ва меҳнат фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17