16 Ноябрь 2020
Расмий билдириш

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган "Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудуди бузилиб, ўрнига турар-жой мажмуаси қурилмоқда", деган мазмундаги хабар тарқалди.  

 Шуни маълум қиламизки, бу асоссиз хабар. Яъни чиндан ҳам боғ ҳудудида иш жараёни бошланган. Аммо турар-жой мажмуалари қурилмаяпти, аксинча, боғда енгил конструкцияли иншоотларни бузиш (демонтаж) ишлари олиб борилмоқда. 

Ишлаб чиқилган янги лойиҳага кўра, боғ ҳудудида турар-жой иншоотлари қурилмайди. 

Шунингдек, объект ҳудудидаги техник жиҳатдан эскирган атракцион ҳамда ўйин қурилмаларини олиб чиқиш бўйича барча тадбиркорлар огоҳлантирилган ва ушбу талабга улар томонидан эътироз билдирилмаган. Таъкидлаб ўтамизки, олиб борилаётган реконструкция жараёнида боғ ҳудудидаги сув ҳавзаси, дарахтлар ва бошқа ўсимликларга зиён етмаган, улар доимий равишда парвариш қилинмоқда. 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17