17 Ноябрь 2020
Эълон!

Ижтимоий тармоқда кенг муҳокама қилинаётган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғининг янги лойиҳаси билан танишишни истаганлар диққатига!

17 ноябрь куни соат 13:00 да Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғининг янги лойиҳаси бошқарувчиси Отабек Мирзажонов иштирокида боғ ҳудуди бўйлаб экскурсия ўтказилади. Экскурсия давомида ташриф буюрганлар лойиҳа билан таништирилади. 
Барча кўнгиллиларни ушбу экскурсияга таклиф этамиз.

18 ноябрь соат 12:00 да эса Вазирлик ва инвестор иштирокида журналистлар учун пресс-тур  ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу пресс-турда истироҳат боғи бўйича сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Маданият вазирлиги Ахборот хизмати

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17