17 Ноябрь 2020
2020 йил ноябрь-декабрь ойларида тендер ўтказилади

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3892-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 570-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 арпелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги 259-сон қарори қабул қилинган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган Қонун ва қарор талаблари асосида ҳамда
2019 йил 9 июлдаги 570-сон қарорнинг 1-иловаси “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг рўйхати”га киритилган маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғларини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш юзасидан 2020 йил 22 декабрда тендер ўтказилиши режалаштирилган. Тендер Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги биносида ўтказилади.

 

 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17