25 Декабрь 2020
Маданият вазирлиги тизим ташкилотларининг баҳолаш рейтинг натижалари маълум қилинди

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Маданият вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларини 2020 йил якунлари бўйича йил сарҳисоби ва 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳайъат йиғилиши кун тартибида вазирлик тизим ташкилотларининг баҳолаш рейтинг натижалари ҳам эълон қилинди.

Баҳолаш рейтинги натижалари кўра қуйидаги тизим ташкилотлари фаолият самарадорлиги юқори бўлган ташкилотлар дея эътироф этилди:

2020 йилда энг намунали фаолият кўрсатган театр - Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри.

2020 йилда энг намунали фаолият кўрсатган музей – Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи.

2020 йилда энг намунали фаолият кўрсатган маданият маркази - Фарғона вилояти маданият маркази.

2020 йилда энг намунали фаолият кўрсатган таълим муассасаси - Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби.

2020 йилда энг намунали фаолият кўрсатган ҳудудий Маданият бошқармаси

1-ўрин | Андижон вилояти Маданият бошқармаси.

2-ўрин | Наманган вилояти Маданият бошқармаси.

3-ўрин | Бухоро вилояти Маданият бошқармаси.

Шунингдек, қуйидаги тизим ташкилотлари фаолият самарадорлиги паст бўлган ташкилотлар деб баҳоланди:

Фаолият самарадорлиги паст бўлган театр - Жиззах вилояти қўғирчоқ театри ва Бухоро мусиқали театри.

Фаолият самарадорлиги паст бўлган музей - Ўзбекистон замонавий санъат музейи ва Қашқадарё вилояти тарихи ва маданият давлат музейи.

Фаолият самарадорлиги паст бўлган болалар мусиқа ва саньат мактаби - Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби.

Фаолият самарадорлиги паст бўлган ўрта махсус таълим муассасасиТошкент вилояти Бекобод ихтисослаштирилган санъат мактаби.

Фаолият самарадорлиги паст бўлган ҳудудий бошқарма - Тошкент вилояти Маданият бошқармаси.

 

Ахборот ва матбуот хизмати

Охирги янгиланиш: 23.01.2021 | 15:02