26 Декабрь 2020
Ўзбекистон халқ артисти Олим Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланди

Куни кеча, Ўзбек Миллий Академик драма театрида, ўзбек театр ва кино санъатининг афсонавий ижодкори, СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Олим Хўжаевнинг 110 йиллик хотира кечаси бўлиб ўтди. 

Кеча устоз санъаткорга бағишланган ҳужжатли фильм, гўзал мумтоз куй-қўшиқлар, театр дарғаларининг дилномалари, пойтахт театрларининг мавзу доирасидаги саҳна лавҳалари билан мазмунга бой, рангин ва завқли тарзда кўнгиллардан жой олди.

Мазкур юбилей кечаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 503-ф-сон фармойишида таваллуд саналарини нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларини кенг миқёсда ўтказиш бўйича амалга оширилган.

Охирги янгиланиш: 23.01.2021 | 15:02