30 Декабрь 2020
ТАЙИНЛОВ

Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари Олимжон Мирзаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтган йиғилишда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига Турон Фанлар Академияси академиги, Мусиқа санъати  ихтисослиги бўйича профессор Собиржон Жумаевни таништирди. 
  
С.Жумаев 1987-2012 йилларда Тошкент давлат маданият институти  “Халқ мусиқаси” кафедраси концертмейстри, ўқитувчиси, Халқ ижодиёти факультети декани ўринбосари, Сиртқи маданиятшунослик факультети декани, Касбий-педагогик таълим факультети декани, ўқув ишлари бўйича проректор вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият олиб борган. 
  
2012-2017 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Чолғу ижрочилиги” кафедраси профессори в.б. “Мусиқий-назарий фанлар” кафедраси мудири в.б, “Халқ ижодиёти факультети декани лавозимларида ишлаган. 
  
2017-2019 йилларда Тошкент маданият коллежи директори, 2019  йилдан то шу кунга қадар Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келган.  
  
Шу куннинг ўзида Маданият вазирининг ўринбосари Олимжон Мирзаев институт фаолияти, бу ерда ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.  Келгусида ушбу олий таълим муассасасида қилиниши лозим бўлган ишлар, республикамиздаги бошқа олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Охирги янгиланиш: 23.01.2021 | 15:02