09 Февраль 2021
Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонасининг фаолияти ўрганилди

Бугун, Маданият вазири ўринбосари О.Мирзаев ҳамда Ахборот технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Шермухаммедовлар Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюрди.

Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори Ф.Джураев билан биргаликда кутубхонанинг ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш учун замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қулай шарт-шароитлар яратилганлиги, Брайль алифбосида адабиётлар чоп этиш учун типография ҳамда аудио китоблар яратиш мақсадида овоз ёзиш студиясининг шарт-шароитларини хамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжлари юзасидан ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Ташриф жараёнида кўзи ожиз китобхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ахборот коммуникация технологияларига асосланган ҳолда фойдаланувчилар ва ходимларнинг ахборот-коммуникация технологияларига ва тифлотехникаларга бўлган талабини қондириш, юқори ва сифатли интернет тармоғи учун зарур техникалар  бўйича ҳар жиҳатдан асосли таклифлар ишлаб чиқиш, замонавий компьютер техникаси, юқори аниқликдаги махсус сканер ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминланиши каби долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

Кутубхона ходимлари билан биргаликда кутубхонанинг ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланганлик ҳолатини чуқур ўрганиб, кутубхона ходимлари ва китобхонлар талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб ахборот-коммуникация технологияларига оид масалалар бўйича тегишли вазифалар аниқлаб олинди ва уларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.

Охирги янгиланиш: 23.02.2021 | 14:12