Бўш вақтингизни мазмунли ўтказишни ҳоҳлайсизми? У ҳода, маданият марказларида ташкил этиладиган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларига аъзо бўлинг

17 Jun, 2022 - 18:31
107
Бўш вақтингизни мазмунли ўтказишни ҳоҳлайсизми?  У ҳода, маданият марказларида ташкил этиладиган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларига аъзо бўлинг

Маданият марказлари

Бўш вақтингизни мазмунли ўтказишни ҳоҳлайсизми?
У ҳода, маданият марказларида ташкил этиладиган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларига аъзо бўлинг!

 

ЙЎНАЛИШЛАР:

 

Т/р

Йўналишлар

Тўгараклар

1.

Ашула ва рақс тўгараги

2.

Хореография, рақс тўгараги

3.

Драма тўгараги

4.

Вокал-чолғу тўгараги

5.

Рубоб тўгараги

6.

Ғижжак тўгараги

7.

Европа зарбли чолғулари (зарблилар мажмуаси) тўгараги

8.

Урма зарбли чолғулар (доира, ноғора ва бошқалар) тўгараги

9.

Танбур тўгараги

10.

Дуторчилар тўгараги

11.

Карнай ва сурнай тўгараги

12.

Хор, вокал ва академик тўгараги

13.

Аккордеон тўгараги

14.

Классик гитара (акустик гитара) тўгараги

15.

Филармония (таркибига асосан)

16.

Макраме ва тўқиш тўгараги

17.

Кийимни бичиш ва тикиш (кашта) тўгараги

18.

Пазандачилик тўгараги

19.

Халқ чолғулари устахонаси тўгараги

20.

Ўймакорлик (ёғоч ва ганч ўймакорлиги) тўгараги

21.

Заргарлик тўгараги

22.

Наққошлик тўгараги

23.

Кулолчилик тўгараги

24.

Лапар, алла, ўлан ва айтишув, бахши, халфа ижрочилиги тўгараги

25.

Мақомчилар тўгараги

26.

Кўҳна чолғулар ижрочилиги тўгараги

27.

Аския тўгараги

28.

Фольклор қўшиқлари ижрочилиги тўгараги

29.

Катта ашула тўгараги

30.

Шахмат-шашка тўгараги

31.

Стол тенниси тўгараги

32.

Соғломлаштириш гимнастикаси тўгараги

33.

Бадиий гимнастика тўгараги

Студиялар

34.

Дизайн студияси

35.

Театр студияси (бадиий ўқиш, драма)

36.

«Замонавий рақс» студияси

37.

Овоз ёзиш студияси

38.

Халқ амалий санъати студияси

39.

Тасвирий санъат студияси

40.

Қўғирчоқсозлик студияси

41.

Интернет ва ахборот алмашув технологияларини ўрганиш студияси

42.

Фото-видео студияси

Курслар

43.

«Нутқ маданияти» курси

44.

Рус тилини ўрганиш курси

45.

Инглиз тилини ўрганиш курси

46.

Немис тилини ўрганиш курси

47.

Француз тилини ўрганиш курси

48.

Корейс тилини ўрганиш курси

Қизиқувчилар клублари

49.

«Қувноқлар ва зукколар» клуби

50.

«Заковат» клуби

51.

«Ўзбегим ўғлонлари» клуби

52.

«Қўли гул аёллар» клуби

53.

«Оила — муҳаббат қасри» клуби

54.

Тарих-ўлкашунослик клуби

55.

Табиат-экология клуби

56.

Коллекция тўплашга қизиқувчилар клуби

Бадиий ҳаваскорлик жамоалари

57.

Театр жамоаси

58.

Халқ чолғулари жамоаси (оркестр)

59.

Рақс жамоаси

60.

Эстрада жамоаси

61.

Хор, вокал ва мақом жамоалари

62.

Ашула ва рақс жамоалари, фольклор-этнографик жамоалар

63.

Цирк жамоалари

Талаб этиладиган ҳужжатлар ва ҳужжат топшириш тартиби:

Маданият марказларидаги тўгаракларга қатнашиш учун иштирокчи ёки уларнинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) тўгарак йўналиши (йўналишлари) кўрсатилган ариза;

б) иштирокчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

в) иштирокчига белгиланган шаклда берилган тиббий маълумотнома;

г) 3 х 4 ўлчамли 2 та фотосурат.

Изоҳ: Тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари маданият марказларининг моддий-техника базаси ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, ногиронлиги бўлган ёшларнинг мусиқа ва санъат мактабларида, кутубхоналарда, ижодий устахоналар ва халқ усталари мактабларида «устоз-шогирд» тамойили асосида ўқиши, ташкиллаштирилаётган маданий тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш бўйича хизмат кўрсатиш.

 

Murojaatingizni qoldiring!

Ministry of Culture of the Republic of Uzbekistan

Official website



Contact Us

Describe found typo