12 Октябрь 2020
Каттақўрғон шаҳар драма театрига Маданият вазирининг биринчи ўринбосари амалий ташриф буюрди

Ўткир Пандемия даври бўлишига қарамасдан ҳозирги кунда Саньат ва маданиятни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Шуҳратович Носиров Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Каттақўрғон шаҳар драма театрига борди.

 

Ташриф давомида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси томонидан Пандемия даврида амалга оширилган ишлар билан танишиш мобайнида театр ходимларига яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан бирма-бир кўздан кечирди, театрнинг 100 йиллик юбилейи олдидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисида Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси ва театр директори Б.Тугаловга ўзининг амалий кўрсатма ҳамда топшириқларини бериб ўтди.

 

Охирги янгиланиш: 10.05.2021 | 22:26