21 Октябрь 2020
Маданият вазирлиги раҳбарияти Фарғонанинг Риштон туманида сайёр қабул ташкил қилди
Аҳоли кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммоларни ўрганиш, уларни жойида ҳал қилиш ҳар бир раҳбарнинг мамлакат олдидаги бурчи ҳисобланади. Ушбу амалиёт соҳани ривожлантиришга ижобий таъсир қилади.
 

 
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Носиров Жамол Шуҳратович Фарғона вилояти Риштон туманидаги фуқароларни қабул қилиб, маданият ва санъат соҳасида аҳоли томонидан билдирилган таклиф, мулоҳазаларни тинглади, соҳада мавжуд бўлган муаммоларни атрофлича ўрганиб чиқди.
Охирги янгиланиш: 07.06.2021 | 17:52