21 Октябрь 2020
Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонасида "Ўзбек тилим, ифтихорим" тадбири
2020 йилнинг 21 октябрь куни Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонасида "Баркамол авлод" болалар мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари иштирокида "Ўзбек тилим, ифтихорим" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
 

Тадбирда музей қўриқхона бош мутахассиси Гулноза Умирова "Ўзбек тилим, ифтихорим " мавзусида маъруза қилди. Музей қўриқхона илмий ходимлари Дилсўз Олимжонова ва Дилрабо Олимова ўзбек тили ҳақида фикр - мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир сўнгида фаол ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
 

Тадбир якунлангач, ўқувчилар музей қўриқхона кўргазма залларини томоша қилишди.

 
Шаҳрисабз давлат музей қўриқхона матбуот котиби Соҳиба Очилова
Охирги янгиланиш: 07.06.2021 | 17:52