02 Ноябрь 2020
Маданият вазири Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб интернатида бўлди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков пойтахтимизда жойлашган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф буюрди. Дастлаб, мактабда ёшларга яратилган шароитлар, имкониятлар билан танишган Озодбек Назарбеков ўқитувчилар билан ҳам мулоқатда бўлиб, уларнинг соҳа борасидаги фикрлари, таклифларини эшитди. Ташриф доирасида учрашувлар билан бир қаторда мактаб интернатида тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб интернати директори лавозимига шу масканда бир неча йилдан буён фаолият олиб бораётган Халиқулова Гўзал Эркиновна тайинланди.

Охирги янгиланиш: 10.05.2021 | 22:26