04 Ноябрь 2020
Муҳокамада маданият соҳаси бўйича янги қонун лойиҳаси

Айни пайтда Олий Мажлис спикери Нурдин Исмоилов бошчилигидаги спикерлар ва Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров ҳамда масъул ҳодимлар ўртасида Вазирлик томонидан тақдим этилган соҳага доир янги қонун лойиҳасининг биринчи ўқилиши, онлайн муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. 

Тақдим этилган қонун лойиҳасида соҳани янада ривожлантириш, маданий ёдгорликларни асраш, соҳада фаолият юритаётган ижодкорларнинг  муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоларни бартараф этишни назарда тутувчи ва яна шу каби қатор масалалар бўйича бандлар берилган.

Муҳокама давомида ҳар бир банд чуқур ўрганилмоқда, керакли ўзгартиришлар киритилиб, камчиликлар тўғриланяпти. Зеро, қабул қилинадиган янги қонун соҳада туб бурилишларни ясаши, жаҳон майдонида ўзбек маданий ҳаёти  ўзининг муносиб ўрнини топишига пойдевор бўлиб хизмат қилиши зарур. 

Биринчи ўқишдан сўнг билдирилган таклифлар асосида лойиҳага ўзгартиришлар киритилади.  Муҳокама давом этмоқда. 

 

Охирги янгиланиш: 10.05.2021 | 22:26