02 Декабрь 2020
РАСМИЙ БИЛДИРИШ

“Зўр тв” телеканалида Ансорий масжиди тарихий ёдгорлиги таъмирталаб ҳолга келиб қолгани борасида эфирга узатилган лавҳа юзасидан расмий билдириш

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қурайш қишлоғидаги ”Хўжа Абдулла Ансорий Валий” масжиди IX-XIV асрларга оид архитектура ёдгорлиги ҳисобланади. Объект синч ва ёғоч материалларидан барпо этилган бўлиб, ҳозирги пайтда ёғингарчилик кўп бўлгани ва маҳаллий аҳолининг эътиборсизлиги натижасида масжиднинг ёғоч колонналари ва том қисмининг ёғочларида чириш ҳолати кузатилмоқда. Шунингдек, объектнинг ички ва ташқи деворларида ёриқлар пайдо бўлган. 

Маълум қиламизки, масжиднинг ушбу ҳолати вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан 2020 йил 31 октябрда ўрганилиб, тўлиқ далолатнома тузилган ва 2021 йил таъмирлаш-тиклаш режасига киритиш учун таклиф ва тавсиялар Маданий-мерос департаментига тақдим қилинган.

Журналистларга маданий меросларимизга бўлган жонкуярлик учун миннатдорчилик билдириб, айни пайтда масжидни таъмирлаш масаласи 2021 йил таъмирлаш-тиклаш режасига киритилиши департамент томонидан ўрганилиб чиқилаётганини маълум қиламиз.

 

Маданият вазирлиги Ахборот хизмати

Охирги янгиланиш: 10.05.2021 | 22:26