04 Декабрь 2020
Санъат ва маданият соҳасида яна бир халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим  Йўлдошев айни кунларда президент Симфоник Оркестри биносининг расмий очилиш маросимида иштирок этиш учун  Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.   

Сафар давомида ушбу давлатдаги санъат ва маданият йўналиши бўйича фаолият юритаётган олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган. 

Ушбу мақсаднинг ифодаси ўлароқ, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан Анқара Хажи Байрам Вали - Анқара Ғозий университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди. 5 декабрга қадар давом этадиган хизмат сафари давомида яна бир қанча шартномалар имзоланиши кутилмоқда.   

Охирги янгиланиш: 07.06.2021 | 17:52