10 Декабрь 2020
Ўзбекистон Давлат мадҳияси бастакори Мутаваккил Бурҳоновни ёд этиб

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Бухоро вилояти Маданият бошқармаси томонидан Ўзбекистон давлат мадҳияси бастакори Мутаваккил Бурҳоновнинг уй музейига ташриф уюштирилди.

Ташрифда маданият бошқармаси бошлиғи Ю.Генжаев, Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон, санъат арбоби Муҳаммад Рафиқов ва 5 сон БМСМ ўқувчилари иштирок этишди.

Ташриф давомида Мутаваккил Бурҳоновнинг ҳаёти ва ижоди, басталаган қўшиқлари тўғрисида суҳбатлашиб, у яратган нодир асар Ўзбекистон Давлат мадҳияси иштирокчилар томонидан ижро этилди.

Охирги янгиланиш: 07.06.2021 | 17:52