10 Декабрь 2020
Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида илмий-ижодий семинар

2020 йилнинг 10 декабрь куни Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида рақс мактаби ташкил этилганлигининг 73 йиллигига бағишлаб, "Хореография таълими: тарихи, ривожланиш босқичлари ва келажаги” мавзусида илмий-ижодий семинари бўлиб ўтди. 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчилари, фахрийлари, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг етук профессор-ўқитувчилари вакиллари ҳамда М.Турғунбоева номидаги давлат «Баҳор» халқ рақс ансамбли етакчи ижодкорлари иштирок этди.

Охирги янгиланиш: 07.06.2021 | 17:52