14 Декабрь 2020
МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

«Маданий меросимизни асраб-авайлашнинг бугунги кундаги долзарб масалалари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сўнгги кунларда интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда маданий мерос объектлари хусусида танқидий материаллар ортидан турли баҳс-мунозаралар юзага келди. 

Айнан шу ҳолат инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида 2020 йил 14 декабрь куни «Маданий меросимизни асраб-авайлашнинг бугунги кундаги долзарб масалалари» мавзусида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. 

Матбуот анжуманида Маданият вазири ўринбосари – Маданий мерос департаменти бошлиғи Камола Акилова ҳамда мутасаддилар интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган ҳолатлар юзасидан атрофлича муносабат билдиришди.  Шунингдек, мутасаддилар  Маданий мерос департаменти томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган вазифалар, жумладан, 2021-2025 йилларда Республика маданий мерос объектларида таъмирлаш-тиклаш ва консервация ишларини олиб бориш учун 234 та ёдгорликлар хусусида маълумот беришди. 

Вазирлик фаолиятига бефарқ бўлмаган кенг жамоатчилик вакиллари матбуот анжуманида масофадан  ZOOM платформаси орқали онлайн иштирок этишди.

Матбуот ва ахборот хизмати

Охирги янгиланиш: 07.06.2021 | 17:52