15 Декабрь 2020
ЭХТИРОМ

Куни кеча, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Файзулла Кароматли таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ва соҳага оид янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Ф.Кароматлининг фарзанди, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Д.Каромат, филология фанлари доктори, профессор З.Орипов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби И.Ғофуров, Ўзбек миллий мақом санъати маркази директори, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор С.Бегматов, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Р.Абдуллаев, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, композитор Р.Абдуллаев, Ўзбекистон халқ ҳофизи И.Ваҳобов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Н.Иброҳимова, Юнус Ражабий номидаги ЎзММСИ ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори А.Зокиров ҳамда институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, санъатшунослик фанлари номзоди И.Дадажоновалар сўзга чиқиб, устоз Ф.Кароматлининг ёрқин хотирасини ёдга олдилар, замонавий ўзбек мусиқа илми ва таълимнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритдилар.

Тақдим этилган янги китоблар Ф.Кароматли асос солган мусиқашунослик мактабининг ўз фаолиятида бардавом экани, ўзбек миллий мусиқасини ўрганиш, қадр-қимматини англаш ва тарғиб этиш йўлидаги хайрли ишлардан эканлиги эътироф этилди.

Охирги янгиланиш: 07.06.2021 | 17:52