14 Апрель 2021
Халқаро алоқалар

Хабарингиз бор Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) томонидан Хива 2020 йилда турк маданияти пойтахти деб қилинган эди. Бироқ пандемия сабабли ТУРКСОЙ томонидан белгиланган дастурларни тўлиқ ўтказиш имконияти бўлмади. 

Шуларни инобатга олиб Хорватиянинг Риека шаҳрида “Хивадан олинган таассуротлар” номли кўргазма намойиш этилмоқда.

Халқаро туркий маданият ташкилоти делегацияси аъзоларининг мазкур давлатга ташрифи доирасида ташкил қилинган мазкур кўргазмада Хива маданияти, санъати, урф одатлари, анъаналари, тарихий ёдгорликлари ва жаҳон цивилизациясига ҳисса қўшган буюк алломалари ҳақидаги маълумотлар акс этган. 

Делегация аъзолари Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ раҳбари Д.Кассейнов, Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи Ш.Акбаров, Қозоғистон Республикасининг Хорватиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Т.Сексенбай, ТУРКСОЙнинг Болқон минтақаси бўйича лойиҳа координатори Ф.Aлийенилардан иборат.

Делегация аъзоларининг амалий ташрифи давом этмоқда.

Охирги янгиланиш: 10.05.2021 | 22:26