Vazirlikning 2021-yil uchun hisoboti

22 Feb, 2022 - 11:04
229
Vazirlikning 2021-yil uchun hisoboti

Davlat dasturi

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан

ҲИСОБОТИ

 

Муҳтарам Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида маданият ва санъат соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, миллий маданиятимизни янада ривожлантириш, унинг халқаро маданий маконда тутган ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш йўлида бир қатор тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, соҳа ходимлари мақомини ошириш мақсадида мустақил юртимиз тарихида илк бор 15 апрельЎзбекистон Республикаси Маданият
ва санъат ходимлари куни
этиб белгиланди.
Энг муҳими, Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси, Давлатимиз раҳбарининг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, театр ва цирк санъатини ривожлантириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида
ги қарори қабул қилинди
(27.12.2021 й. ПҚ-64-сон).

Мазкур қарордан келиб чиқиб, театр санъатини янада ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида яна та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.

Театрларда ҳар йили 21 – 27 март кунлари Театр томошалари ҳафталиги”ни ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш белгиланди эътиборлиси, шу кунлари давлат театрларига томошабинларнинг бепул кириши йўлга қўйилди.

2021 йилда ҳафталик доирасида республикада мавжуд 37 та театрда 304 та турли жанрдаги спектакль намойиш этилди. Уларга жами 73 минг 396 нафардан ортиқ томошабинлар ташриф буюрди.

Эътироф этиш жоизки, ҳар йили давлат буюртмаси асосида тарихий шахслар ва замонамиз қаҳрамонлари образлари яратилмоқда.

Масалан, биргина 2021 йилда 11 та театрга 2 млрд 138 млн сўм давлат буюртмаси ажратилди.

Хусусан, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида “Алишербек ва Ҳусайн”, Самарқанд вилояти рус драма театрида “Фарҳод ва Ширин”, Жиззах вилояти мусиқали драма театрида “Нодирабегим” ҳамда Ўзбекистон давлат драма театрида “Ромео ва Жульетта” каби саҳна асарлари яратилди.

Давлат театрларида замонавий пьесалар, миллий мумтоз, жаҳон классик асарлари асосида театрларнинг узоқ муддатли репертуарини шакллантириб бориш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан ҳар йили саҳна асарлари танлови ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, ҳозирги кунга қадар 3 марта шундай танлов ўтказилиб, йўналишлар бўйича 23 та
(2021 йилда 10 та) саҳна асари танлаб олинди.

2021 йилда Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Болтиқбўйи ва Грузия давлатларининг
IV “Ёшлар театр санъати” форуми юқори бадиий савияда ўтказилди.

Форумда 12 та давлатдан жами 300 га яқин ижодкорлар қатнашди.

Ушбу Форум доирасида ёш режиссёрларнинг
14 та спектакли намойиши, ёш рассомларнинг
42 та ижодий ишлари кўргазмаси, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, лабораториялар, семинарлар, учрашувлар, Форумнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда Маданият вазирлиги номидан расмий қабул маросимлари ташкил этилди.

2021 йилда жами 115 мингга яқин олий таълим муассасалари талабаларининг театрларга жамоавий келиши ташкил этилди. Ўйлаймизки, бу уларнинг жуда катта маънавий озуқа олишга хизмат қилади.

2020 йилда 41 та асарга 568 млн сўм муаллифлик ҳақи (қарздорлик) тўлаб берилган бўлса, 2021 йилга келиб, яна 63 нафар муаллифга 193 та асар учун 2 млрд 900 млн сўмга шартномалар тузилди ҳамда 17 та муаллифга 500 млн сўмга яқин маблағ тўлаб берилди.

Ушбу қарздорликнинг қолган қисми 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида тўлиқ бартараф этилиши режалаштирилган.

2021 йилда давлат театрлари томонидан
99 та маҳаллий ҳамда 20 та халқаро миқёсдаги фестиваль ва тадбирларга гастроль сафарлари уюштирилди.

Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича:

Барча болалар мусиқа ва санъат мактабларида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” аъзолари томонидан маҳорат дарслари ўтказилмоқда.

Бу истеъдодли ўқувчи ёшларни кашф этиш кенг имкониятлар яратмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Ўзбекистон Республикасида болаларнинг бошланғич санъат таълими концепцияси” ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Мазкур концепцияни амалга ошириш орқали ёшларимизнинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил фикрловчи, ижодкор шахс сифатида шакллантириш, истеъдодли ижодкорларни юзага чиқаришга эришилмоқда.

Ўқувчи ёшларнинг қизиқиш ва иқтидорларидан келиб чиққан ҳолда 2020/2021 ўқув йилида республикадаги мавжуд 323 та болалар мусиқа
ва санъат мактабида торли чолғулар, анъанавий ижрочилик, эстрада хонандалиги, академик хонандалик, эстрада чолғу ижрочилиги, дамли
ва зарбли чолғулар, театр санъати, амалий санъат йўналишлари
бўйича қўшимча синфлар очилиб, ушбу синфларга 10 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Тизимдаги таълим муассасаларида халқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида 5 та олий таълим муассасаи ва уларнинг 4 та филиалида жами 92 та хорижий олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик шартномалари тузилди.

2021 йилда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун миллий чолғуларни ўргатиш бўйича 5 номда QR-кодли замонавий ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилди.

Соҳани олий маълумотли ва малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида қуйидаги таълим муассасалари ташкил этилди.

Жумладан, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти;

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;

Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали;

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилида  Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Урганч шаҳарларида бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари фаолияти йўлга қўйилди.

Ёшларимизга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун жуда катта имкониятлар яратиб берилмоқда.

Хусусан, 400 нафардан ортиқ ёшлар халқаро
ва республика миқёсидаги танлов ва фестивалларда (анъанавий ва онлайн) иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритди.

Маданият марказлари фаолияти бўйича:

Бугунги кунда тизимида 832 та маданият маркази фаолият юритмоқда.

2021 йилда 23 та маданият маркази тўлиқ таъмирланиб, моддий-техника базаси мустаҳкамланди ҳамда ижодий фаолияти мазмунан бойитилди.

Ўтган йиллар давомида жами фойдаланишга топширилган маданият марказлари сони 375 тага етказилди.

2022 йил январь ойи ҳолатига маданият марказларидаги тўгараклар сони 3 937 тага, болалар мусиқа ва санъат мактабларида 573 тага, марказ ходимлари кўмагида умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этилган тўгараклар сони эса 12 943 тага етказилди (жами 17 453 та).

Ушбу тўгаракларга 53 210 нафар аҳоли жалб этилган бўлиб, эътиборлиси, шундан 44 130 нафарини ёшлар ташкил этади.

Маданият марказларида 1 699 та халқ ҳаваскорлик ансамбли фаолият юритади. Шундан, 2021 йил ҳолатига “Халқ ҳаваскорлик жамоаси” ва “Намунали болалар жамоаси” унвонлари берилган жамоалар сони 599 тани ташкил этди.

2021 йилда Бухоро, Наманган, Сирдарё
ва Фарғона вилоятларидаги 36 та ҳаваскорлик жамоаси фаолиятини ривожлантириш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 785 млн сўмлик саҳна либослари ҳамда 265 млн сўмлик мусиқа чолғулари билан таъминланди.

Шунингдек, 2019-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббуси доирасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан маданият марказлари 9 турдаги 7 995 та мусиқа чолғулари билан таъминланди.

Республика бахшичилик санъати маркази томонидан 2 та халқаро илмий-амалий конференция,
2 та республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман,
3 маротаба ўқув-семинари ҳамда 7 маротаба кўрик-танловлар ташкил этилди.

Бахши, оқин, жировларимиз иштирокида
32 та достон кечалари, ижодий учрашув ва давра суҳбатлари уюштирилди.

Шунингдек, бахшичилик санъатига оид 8 та илмий қўлланма, 4 та рисола 5 та достон, та терма чоп этилди.

Республика телеканаллари орқали бахшичилик санъатига оид 45 та телекўрсатув намойиш этилди ҳамда 6 нафар таниқли бахши ҳақида фильмлар суратга олинди.

2021 йилда ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан Бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.

Кўзи ожизлар кутубхоналари бўйича:

Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси қошида ташкил этилган босмахона орқали
2019-2021 йиллар давомида жами 16 122 та босма ва брайль алифбосида китоблар нашр этилган.

Мисло учун, 2021 йилнинг ўзида 13 676 та китоб чоп этилган бўлиб, шундан 13 100 таси бадиий адабиётлар, 576 таси брайль алифбосидаги китоблардир.

Кутубхона қошида ташкил этилган овоз ёзиш студиясида жаҳон адабиётининг машҳур 20 та асари лар аудиолизация қилинди.

Шунингдек, икки йилда 200 дан ортиқ сўзловчи китоблар (рулон лента) рақамлаштирилиб дискка ўтказилган бўлса, 19 та китоб аудио форматга айлантирилди ҳамда 236 та диск кўринишига келтирилди.

Шу билан бирга Республика ва Сирдарё, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхоналарига 6 та “Damas” автомашинаси харид қилинди.

Энг асосийси, Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 10 февраль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг ижтимоий-маданий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳа ҳозирги кунда тегишли вазирлик
ва идоралар билан келишилмоқда.

Инвестицияларни жалб қилиш ва маданий туризмни ривожлантириш бўйича:

Ўтган бир йил давомида “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ 15 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 67 млрд сўмлик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар тузилди.

Маданият вазирлиги ташаббуси билан, хорижий
ва маҳаллий сайёҳларнинг ўзбек маданияти ва санъатига қизиқишини ошириш мақсадида 2021 йил давомида маданий туризм йўналишида “Маданият карвони” ралли-шоу томошалари ўтказилди.

Республика ҳудудларидаги маданият ташкилотларида соҳанинг турли йўналишлари бўйича туризм имкониятларини кенгайтириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда:

Жумладан, нуфузли халқаро кўргазма ҳамда кўрик-танловлар ташкил этиш учун доимий фаолият юритадиган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-галереяларини ташкил этиш;

Ўзбек миллий маҳсулотлари ва пазандачилик санъатини янада ривожлантириш бўйича “Ўзбек пазандачилиги галереяси” лойиҳалари шулар жумласидандир.

Маданият ва санъат соҳасида миллий брендларни яратишга ва уларнинг халқаро туризм бозорларига кириб боришига комплекс ёндашиш мақсадида, Маданият вазирлиги тизимидаги бино ва иншоотларда хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвесторлар билан инвестиция шартномаларини тузиш бўйича 10 дан ортиқ таклиф лойиҳалари келиб тушган.

Ушбу таклифларда вазирлик тизимидаги фаолият кўрсатмаётган, бўш турган бино-иншоотларни ва ер майдонларини ҳамда таъмирталаб маданият муассасалари биноларини жаҳон стандартлари асосида қайта қуриш орқали замон талабларига мос маданият муассасаларига айлантириш назарда тутилган.

Юқоридагиларни амалга ошириш мақсадида, лойиҳа тақдимот ҳужжатлари ва Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланиб, тегишли вазирлик
ва идоралар билан келишилмоқда.

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича:

2021 йилда Хива шаҳрида “Хива – турк дунёсининг маданий пойтахти” форуми, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти доимий кенгашининг
38-мажлиси
ва Қорақалпоғистон Республикасида
II Халқаро бахшичилик фестивали ташкил этилди ва ўтказилди.

Шунингдек, Абу-Даби шаҳрида шайх Зайд номидаги маданий ва тарихий мерос фестивалида Ўзбекистон санъаткорлари иштироки таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг
30 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида

Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Германия, Австрия, Латвия, Италия, Франция, Португалия, Испания каби та давлатда Маданият вазирлиги вакиллари иштирокида концерт дастурлари намойиш этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Дўстлик оқшоми” концерт дастури, Туркманистон Республикасида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви доирасида ташкил этилган концерт дастурида Маданият вазирлиги вакиллари қатнашди.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг декабрь ойида Туркия Республикасида ўтказилган Ўзбекистон маданияти кунлари тадбирларида ўзбекистонлик санъаткорлар иштирок этди.

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бўйича:

Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг Ягона онлайн портали” параметрлари ишлаб чиқилди ва ушбу портал тест режимида ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш
тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби бекор қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш
ва тасдиқлаш тартиби” тасдиқланди.

Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўймаслик мақсадида Концерт-томоша хизматларининг тарифларини шакллантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ҳаётга тадбиқ қилинган муҳим чора-тадбирлардан бири шуки, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, Маданият вазирлиги тасарруфидаги санъат саройларида ижрочи томонидан тўлиқ жонли ижрода концерт дастури ўтказилган тақдирда, ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилди.

Маданият ва санъат соҳаси вакилларининг Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси (ННО) ташкил этилди.

Ватанга садоқат, осойишталик, ҳаётни, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб этувчи “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика қўшиқлар танловини замонавий ёндашув асосида ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Улуғимсан – Ватаним!” республика янги қўшиқлар танловини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Олтин давр” халқаро мусиқа ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (№692) қарори қабул қилиниши билан вазирлик томонидан ташкил этиладиган халқаро ва республика фестиваллари доирасида мусиқа ярмаркаларини ўтказиш бўйича ҳуқуқий асос яратилди.

Беш муҳим ташаббус йўналиши бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг беш муҳим ташаббуси доирасида 2019-2020 йилларда маданият ва санъат соҳасига жами 3 600 000 нафар ёшлар қамраб олинди. Шундан, 1 080 000 нафари доимий ҳамда 2 520 000 нафари вақтинчалик қамров асосида жалб этилди.

2021 йил якунига келиб, жами 5 467 070 нафар ёшлар қамраб олинди. Шундан, 2 085 735 нафари доимий ҳамда 3 381 335 нафари вақтинчалик қамров асосида жалб этилиб, юқоридаги кўрсаткич
30,3 фоизга етказилди.

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash