Vazirlik ish rejasi

Vazirlik ish rejasi

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил иккинчи ярим йилга мўлжалланган

ИШ РЕЖАСИ

 

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар*

Муддати

Ижро учун масъуллар

Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинма ва тизим ташкилотидан

Вазир ўринбосарларидан

  1.  

Иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни салоҳиятини ривожлантириш, оммавий маданий тадбирлар бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда семинар-тренинглар, акциялар, тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ва анжуманларни ташкил этиш бўйича янги режаларни ишлаб чиқиш.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба ва пайшанба кунлари

Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

Маданият вазирлиги Кадрлар бошқармаси фаолиятини автоматлаштириш, шунингдек вазирлик ва тизим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган барча ходимлар тўғрисидаги маълумотларни бир жойда сақлаш ҳамда қайта ишлашга мўлжалланган “МС-Кадр” ахборот тизимини тўлиқ амалиётга татбиқ этиш.

август

Ахборот технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси,

Кадрлар бошқармаси

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

Аҳоли, шу жумладан ёшларни юртимизда ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларидан барвақт ҳабардор этиш, маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни олиш, муайян санада ўтказиладиган маданий тадбирларга чипталарни харид қилиш, “Google”, “Yandex” ва бошқа оммабоп электрон хариталардан фойдаланган ҳолда сайёҳат маршрутини тузиш имкониятларини яратиш мақсадида яратилган “Madaniy hayot” мобил иловасини такомиллаштириш.

ноябрь

Ахборот технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

Маданият марказлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш ҳамда энг фаол маданият марказларини рағбатлантириш.

ноябрь-декабрь

Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси,

Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича илғор тажрибаларни қўллаш юзасидан семинар-тренинг ташкил этиш ва ўтказиш.

октябрь – ноябрь

Инвестицияларни жалб қилиш ва маданий туризмни ривожлантириш бошқармаси

Вазир ўринбосари У.Қўқонбоев

  1.  

Республика бахшичилик санъати марказининг илмий ижодий фаолиятини ўрганиш ва ҳудудларда илмий экспедициялар ташкил этиш.

октябрь-декабрь

Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

Маданий фаолият соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Режа асосида

Кадрлар бошқармаси?

Таълим муассасалари ва соҳани методик таъминлаш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Маданий фаолият соҳасида кадрларни юбилей ёши муносабати билан уларни тақдирлаш тизимини такомиллаштириш.

доимий

Кадрлар бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Ўзбек миллий мақом, эстрада, рақс ва чолғу ижрочилиги санъатини янада ривожлантинриш, ушбу йўналишда семинар-тренинглар, ижодий учрашувлар, тарғибот тадбирлари, лекторий концерт дастурларини ташкил этиш.

Тасдиқланган режа асосида

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сонли қарорининг 8-бандига асосан кадрлар билан ишлаш йўналишлардаги иш фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида Ахборот технологиялари вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган hrm.argos.uz дастурий таъминотини жорий қилиш.

II ярим йиллик

Кадрлар бошқармаси

Ахборот технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси

Вазир ўринбосарлари
Б. Ахмедов,

М. Маджидов

  1.  

Маданий фаолият соҳасида ёш истеъдодларни чет давлатларга юбориш йўли билан ўқитиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш тизимини такомиллаштириш.

режа асосида

Кадрлар бошқармаси

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Маданий туризмни ривожлантириш бўйича Тошкент вилоятида этнофестивалларни ташкил этиш ва Миллий санъатни хорижий давлатларда намоиш этиш орқали туристларни жалб этиш дастурларини ишлаб чиқиш.

июль – август

Инвестицияларни жалб қилиш ва маданий туризмни ривожлантириш бошқармаси.

Вазир ўринбосари У.Қўқонбоев

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–112-сон қарори 3-иловасига мувофиқ, ҳудудларда бадиий ва ижодий жамоаларининг гастроль сафарлари, концерт-томоша тадбирлари, “Маданият карвони” ҳамда ҳудудларнинг “маданият кунлари” тадбирларини ташкил этиш.

июль-ноябрь

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоалар томонидан унинг ҳудудий бўлимлари билан бирга концерт-томоша тадбирларини ўтказиш

июль-ноябрь

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

“Дебют — 2022” республика кўрик-фестивалини ўтказиш.

сентябрь

Театр ва цирк санъатини ривожалнтириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ансамбль ва оркестрлар” республика танловини ўтказиш.

сентябрь

Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш.

сентябрь

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

“Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилар танловини ўтказиш.

сентябрь – октябрь

Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси,

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазир ўринбосарлари Б.Ахмедов

М.Маджидов

  1.  

“Евроосиё” халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш.

октябрь

Театр ва цирк санъатини ривожалнтириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

“1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” асосий байрам тадбири концерт дастурини ташкил этиш ва ўтказиш.

октябрь

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Бахшичилик санъати йўналишида бахшилар, оқинлар ва жиров ижрочиларининг республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.

октябрь

Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси,

Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази,

Республика бахшичилик санъати маркази

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

“Истеъдодлар камалаги” имконияти чекланган иқтидорли ёшлар кўрик-танловини ўтказиш.

октябрь– ноябрь

Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида
“Ёш мақомчи” республика танловни ўтказиш.

октябрь-ноябрь

Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Маданият ва санъат соҳасида миллий брендларни яратишга ва уларнинг халқаро туризм бозорларига кириб боришига комплекс ёндашиш, шунингдек, маданият соҳасида халқаро танлов ва фестиваллар ташкил этиш ва ўтказиш.

ноябрь – декабрь

Инвестицияларни жалб қилиш
ва маданий туризмни ривожлантириш бошқармаси

Вазир ўринбосари У.Қўқонбоев

  1.  

“Янги Ўзбекистоннинг Янги тароналари” иқтидорли ёшлар кўрик-танловини ўтказиш.

ноябрь – декабрь

Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар орасида “Энг яхши китобхон” республика танловининг туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш.

ноябрь – декабрь

Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси

Вазир ўринбосари М.Маджидов

  1.  

Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар илмий ва ижодий зиёлилари форумини ўтказиш.

декабрь

Халқаро алоқалар бошқармаси,

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Тошкент–Фарғона мақом йўллари” республика танловини ўтказиш.

декабрь

Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунлигининг 30 йиллик тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш.

декабрь

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Юртимиз бўйлаб ўтказиладиган “Янги йил” тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш.

декабрь

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Давлат театрларининг республика миқёсидаги гастроль сафарларини амалга ошириш.

II ярим йилликда

Театр ва цирк санъатини ривожалнтириш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Иқтидорли ёшларни хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро танлов, фестиваль, маҳорат дарсларида иштирокини таъминлаш.

II ярим йилликда

Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Ўзбекистон миллий ва давлат симфоник оркестрлари, Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли давлат муассасаси ижодий (бадиий) жамоаларининг ҳудудларга гастроль сафарларини ташкил этиш

II ярим йилликда

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

  1.  

Вазирлик марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш

доимий

Юридик бюро,

марказий аппарат таркибий бўлинмалари

Вазирнинг биринчи ўринбосари
Б. Ахмедов

 Изоҳ:

*1. Давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мазкур иш режада акс эттирилмаган.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тегишли кўрсатмаланига биноан ушбу
иш режада белгиланган тадбирларга ҳамда уларнинг бажариш муддатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash