Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сонли мажлис баёнининг 99-бандига асосан Хоразм вилояти ҳокимлигига ёшларни

17 Jun, 2021 - 17:40
780

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сонли мажлис баёнининг 99-бандига асосан Хоразм вилояти ҳокимлигига ёшларни маданият ва санъатга қизиқтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш юзасидан вилоятдаги шаҳар ва туманлар марказларидан маданият марказлари биносини қуриш мақсадида 0,5 гектардан кам бўлмаган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиш вазифаси топширилган.

Шунингдек, ушбу баёнда Маданият вазирлигига ер участкаларига тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, давлат-хусусий шериклик асосида маданият марказлари биносини 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимининг 2021 йил 1-майдаги
914-сонли Шовот туманидаги Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган “Комилжон Отаниязов” номли истироҳат боғи ҳудудидан “Маданият маркази” биноси қуриш учун
0,5 га ер майдони ажратиш тўғрисида қарори қабул қилинган.

Ушбу ҳудуд давлат-хусусий шериклик асосида фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга бериш кўзда тутилган. Қизиқиш билдириш учун сўров ва таклифлар қуйдаги манзилда қабул қилинади:

Тошкент шаҳар Т.Шефченко кўчаси 1 уй (Маданият вазирлиги).

Мурожаат учун телефон: 71-256-84-70

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa

Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash